Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда чиқарилаётган пикапларнинг биринчи партияси харидорларга етказиб берилди
27.01.2020 15:30,  
1555

2020 йилнинг январ ойида Ўзбекистонда биринчи ISUZU D-Max пикаплари сотуви бошланди. Бу ҳақда SamAuto матбуот хизматига таяниб Спутник хабар бермоқда.

ISUZU пикаплари мамлакатимизнинг тўртта шаҳри – Тошкент, Самарқанд, Бухоро ҳамда Урганч шаҳарларидаги 8 та дилерлик марказларида сотилмоқда.

“Жорий йилнинг 20 январидан 24 январига қадар SamAuto заводи янги автомобилларни биринчи марта юклаб жўнатди. Биринчи туркум 9 та пикапдан иборат бўлди” – дейилган хабарда. 

Харидорлар автомобилнинг икки қаторли кабина, 4 та йўловчилар ўриндиғи, ҳажми 3 литрлик двигатель ва автоматик узатиш қутиси билан жиҳозланган D-MAX IRBIS модификациясини афзал кўрдилар.

Дизел ёқилғисида юрадиган пикаплар 3 хил модификацияда ишлаб чиқарилади:

D-Max SAHAR. Бир қаторли кабина, 2 кишилик йўловчилар ўриндиғи. Двигател сиғими 2,5 литр, механик узатмалиси 270 млн сўм;

D-Max OKSUS. Икки қаторли кабина, 4 кишилик йўловчилар ўриндиғи. Двигател сиғими 2,5 литр, механик узатмалиси 340 млн сўм;

D-MAX IRBIS. Икки қаторли кабина, 4 кишилик йўловчилар ўриндиғи. Двигател сиғими 3 литр, автоматик узатмалиси 380 млн сўм.   

 ISUZU D-Max пикапининг тақдимот маросими ўтган йилнинг ноябр ойида бўлиб ўтган эди.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда яна бир автоконцерн ташкил этилади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан