Самарқандда эркак фарзандини кўрсатмагани учун собиқ хотинини ўроқ билан шавқатсизларча ўлдирди

Самарқандда эркак фарзандини кўрсатмагани учун собиқ хотинини ўроқ билан шавқатсизларча ўлдирди

Самарқанд вилоятида собиқ эр-хотиннинг жанжали аёлнинг ўлими билан якунланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди. 

Аниқланишича, кеча, 19 апрель куни Пастдарғом туманида яшовчи А.Б. маст ҳолатда собиқ турмуш ўртоғи Ш.Р.нинг Самарқанд тумани, “Қайнама” МФЙдаги уйга фарзандини кўришга келади. Қайнонаси А.Г. уни фарзанди билан учрашишга қаршилик қилганлиги оқибатида ўртада ўзаро жанжал юзага келади. Жанжал давомида А.Б. ўзи билан олиб келган ўроқ билан аёлнинг кўкрак ва бел соҳаларига қасддан уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати етказганлиги оқибатида, у ҳодиса жойида вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, марҳуманинг ўлими кўкрак ва бел соҳасига ўн икки маротаба тешиб ўтувчи санчилган-кесилган ярасидан ўткир қон йўқотишидан келиб чиққан.  

Воқеа жойига вилоят прокурори Р.Машарипов, вилоят прокурори биринчи ўринбосари Х.Қобулов, Самарқанд туман прокурори Ж.Санаев, туман ИИБ бошлиғи А.Тошев ҳамда бошқа тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқишган.

Самарқанд туман прокурори томонидан фуқаро А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у ҳимоя ҳуқуқи таъминланган ҳолда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда, жиноят иши бўйича Самарқанд туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.