Самарқандда фаррошликка ишга киритиш учун 1200 доллар сўраган поликлиника ходими ушланди

Самарқандда фаррошликка ишга киритиш учун 1200 доллар сўраган поликлиника ходими ушланди

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида депутатликка сайлаш, иш ва ўқишга жойлаштириш, пахта теримини ташкил қилиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди. 

Тошкентда бўшаган депутатлик ўрнига сайланиш учун 3000 доллар сўраган депутат ушланди

Самарқанд вилояти Булунғур тумани тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликлиникаси ходими 1200 доллар эвазига бир фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига фаррошликка ишга киришида ёрдам беришини айтган. Марказий поликлиника ходими дастлаб 400 доллар олган. Орадан бир оз муддат ўтиб, поликлиника ходими қолган 800 долларни олаётган вақтида қўлга олинган.

Жиззах вилояти Бахмал туманида икки марта судланган фуқаро маҳаллий фермер хўжаликларидан бирининг раҳбаридан 2020 йилги пахта теримига хўжалик номидан ўзи ёлланма ишчиларни топиб, жўнатиб беришни айтиб, бунинг учун 6 миллион сўм талаб қилган. Судланган фуқаро агар фермер ушбу пулни бермаса, у ҳокимиятда ишлайдиган танишлари орқали мазкур фермер хўжалиги ерларини олиб қўйиш билан таҳдид қилган. Айтилган пулдан 5 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ушбу аниқланган ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.