Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда газ қуйиш шохобчасида «ЗИЛ» портлади. Қурбонлар бор
14.06.2021 23:26,  
364

Самарқанд вилояти Ургут туманида «ЗИЛ» портлаши оқибатида ҳайдовчи ва шохобча ишчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, портлаш 14 июнь куни соат 17:40 атрофида содир бўлган. Унда фуқаро А. бошқарувида бўлган суюлтирилган газ ташувчи «ЗИЛ-138 ГБА СНГ» туманнинг Кенагас маҳалласи ҳудудида жойлашган суюлтирилган газ қуйиш шохобчасига газ тушираётган вақтида юз берган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва газ шохобчасининг бир нафар ишчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Портлаш сабабларини аниқлаш юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан