Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда гиёҳвандлик воситаси «сотувчи»сида коронавирус аниқланди
15.07.2020 17:27,  
242

2020 йилнинг 10 июль куни ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирида 38 ёшли У.Д. 0,59 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик воситасини 500.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтида ушланган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, тадбирда ишлатилган 250.000 сўм пуллар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситасини ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича У.Д.га тегишли модда билан айб эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аммо дастлабки тергов жараёнида У.Д. «Covid-19» касаллиги билан хасталанганлиги аниқланиб, зудлик билан унга нисбатан қўлланилган «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси «муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат» эҳтиёт чорасига алмаштирилган, У.Д. карантинга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан