Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда “Ҳизб ут-Таҳрир” террористик ташкилоти тарафдорлари аниқланди
23.02.2022 15:10,  
95

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси вилоят ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбирда Паст Дарғом туманида яшовчи “А.О.” бошчилигидаги 8 нафар маҳаллий фуқаролар ижтимоий тармоқларда виртуал халқа тузиб, “Ҳизб ут-Таҳрир” террористик ташкилоти ғоялари билан йўғрилган материалларни мунтазам равишда тарқатиб, муҳокама қилиб келганликлари аниқланди.

Маълум бўлишича, мазкур гуруҳ етакчиси “А.О.” Интернет тармоғи орқали “Ҳизб ут-Таҳрир” террористик ташкилоти ғоявий раҳномаларидан бири 1980 й.т., Қирғизистон фуқароси М.Х. билан алоқа боғлаб, унинг кўрсатмалари асосида фаолият олиб бораётган бўлган.

Ўтказилган тадбир давомида, “виртуал халқа” аъзоларининг ноқонуний фаолиятини фош этувчи ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилган. Халқа аъзоларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан