Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ер сотиш билан боғлиқ яна бир жиноий фаолият фош этилди
24.04.2022 12:25,  
71

Фуқаро С. ариза билан мурожаат қилиб, унда деҳқончилик ва чорвачилик фаолияти билан шуғулланиши учун Пастдарғом тумани ҳудудидан ер олиш ниятида 2022 йил апрель ойининг ўрталарида К.З. исмли шахс билан танишиб қолганлигини, у Пастдарғом тумани “Найман” маҳалласи ҳудудида жойлашган ўзи раҳбарлик қилиб келаётган фермер хўжалигига тегишли бўлган 6 гектар ер майдонини 170.000 АҚШ доллари эвазига сотишини ҳамда Пастдарғом туман ҳокимлигидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 20.000 АҚШ долларини талаб қилаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, 23 апрел куни соат 13:10 ларда Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси, ДХХ вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, К.З. ариза муаллифидан 20.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан