Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда “ICTWEEK – 2022” АКТ ҳафталиги старт олди
24.10.2022 20:09,  
9

Саммитни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири табрик сўзи билан очди.

Саммитнинг очилишида хорижлик меҳмонлар ва АКТ соҳаси вакиллари иштирок этди.

Тадбирга АҚШ, Европа ва Осиё давлатларидан бир қатор экспертлар таклиф этилган.

Ҳафталикка ташриф буюрувчилар АКТ соҳасидаги сўнгги янгиликлардан бохабар бўлишлари, рақамлаштириш бўйича бугунги кундаги тенденциялар ва БМТнинг 2022 йилги электрон ҳукумат рейтинги тақдимоти билан танишиш имкониятига эга бўлишади.

Ушбу тадбирда Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказининг ҳам ўзига хос иштироки кўзда тутилган.

Марказ халқаро ҳамкорлар билан биргаликда “Рақамли давлат сиёсати асослари” мавзусида салоҳиятни ошириш ва “БМТнинг 2022 йилги электрон ҳукумат тадқиқотининг натижалари ва минтақавий тенденциялари” мавзусидаги семинарларга мезбонлик қилади.

Табдир доирасида кўргазма, саммит, форум ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан