Самарқандда икки қиз иштирокида «романтик кеча» ташкил қилган ўсмир эл-юрт олдида шарманда бўлди

Самарқандда икки қиз иштирокида «романтик кеча» ташкил қилган ўсмир эл-юрт олдида шарманда бўлди

Шу йилнинг 16 октябрь куни кечаси Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида ота-онаси уйда йўқлигидан фойдаланиб «романтик оқшом» ўтказишни режа қилган ўсмир бир эмас, икки нафар жувонни уйига олиб келади. Бу ҳақда «Бу кун» дастурида маълум қилинди.

Кўнгилхушлик қилиш учун чақирилган қизлар мезбон ўсмирнинг ухлаб қолганидан фойдаланиб ўғрилик содир этди. Улар хонадондан 15 млн сўмлик тилла тақинчоқлар ва $1300 долларни ўғрилаб кетишади.

«Саёқ юрсанг, таёқ ейсан дегани рост экан. Мен бир романтик оқшом қилмоқчийдим. Бурнимдан чиқди. Ёшларга, тенгқурларимга тинчгина юришларини сўрайман. Оқшомни яхши ўтказаман деб, эл-юрт олдида, дўстлар олдида шарманда бўлдим», — деди ўсмир.

Қизларга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.