Самарқандда Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари ўтказилди

Самарқандда Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари ўтказилди

Фото: ЎзА

ЎзАнинг хабар беришича, Самарқанд шаҳрида Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари дастлаб Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара-мажмуасини зиёрат қилди ва Қуръон тиловат қилинди.

Фото: ЎзА

Шундан сўнг вилоят жамоатчилиги вакиллари Регистон майдони яқинида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкалига гуллар қўйди.

Фото: ЎзА

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳам иштирок этди.