Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда карантинга олинган мингдан ортиқ фуқаролар уйига кузатилди (фото)
10.04.2020 11:13,  
332

Кеча, 8 апрел куни Самарқанд шаҳридаги яна бир карантинга олинган объектдан Қозоғистондан келган 1057 та ўзбекистонлик ўз уйларига кузатилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизматининг маълум қилишича, 14 кун давомида уларда коронавирус билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай хасталик аломатлари аниқланмаган.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Хабар берилишича, бугун кечки рейс билан Навоий, Хоразм ҳамда Нукус йўналиши бўйича қолган 105 нафар фуқаро ҳам ўз уйларига кузатилади. Самарқанд темир йўл вокзалидан улар махсус поезд билан мамлакатимизнинг турли вилоятларига етиб борадилар.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Карантин ўташ даврида уларнинг хавфсизлигини таъминлашда Марказий ҳарбий округ бўлинмалари ҳамда Қуролли Кучлар Кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази ҳарбий хизматчилари жалб қилинган эди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан