Самарқандда Малайзиянинг "City University" филиали очилади

Самарқандда Малайзиянинг

Самарқанд давлат чет тиллар институти таркибида бакалавр таълим босқичида журналистика ва туризм йўналишлари бўйича "City University of Malaysia"нинг филиали очилади. Иккала университет раҳбарлари И.Тўхтасинов ҳамда Доктор Жэймс ўртасида ўтказилган онлайн халқаро ҳамкорлик учрашувида бу ҳақидаги меморандум имзоланди.

Келишувга кўра, 2020-2021 ўқув йилида иккала олийгоҳ ўртасида олдиндан режалаштириб келинаётган таълим йўналишлари ва қўшма дастурлар ташкил этилади.

Шунингдек, бакалавр таълим босқичида 2+1 қўшма дастури асосида мактабгача таълим йўналиши ташкил этилади.