Самарқандда маст ҳайдовчи она ва боланинг ўлимига сабаб бўлди

Самарқандда маст ҳайдовчи она ва боланинг ўлимига сабаб бўлди

4 май, душанба куни А-377 автомагистралининг Ургут тумани "Тинчлик" маҳалласидан ўтувчи 33 километрида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Кечки соат 19:30 да 27 ёшли Ф.Р. “ВАЗ-2106” русумли автомашинасини маст ҳолатда Самарқанддан Тожикистон йўналиши томонга қараб бошқариб келаётган вақтида, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 29 ёшли З.А. бошқарувидаги “Газ-5327” русумли юк автомашинасининг ўнг ён томонига урилган.

"Тўқнашув натижасида “Газ-5327” русумли юк автомашина йўловчилари (ҳайдовчининг турмуш ўртоғи ва фарзанди) 22 ёшли Д.С. ва вояга етмаган 2 ёшли А.Н., лар оғир тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этганлар", - дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.