Самарқандда ўз акасини ўлдириб, сўнгра дарахтга осиб қўйган шахс қўлга олинди

Самарқандда ўз акасини ўлдириб, сўнгра дарахтга осиб қўйган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 13 апрель куни соат 08−00 ларда Булунғур туман ИИБга туманнинг «Элобод» маҳалласи Аширтўп қишлоғида яшаган фуқаро С.К.нинг мурдаси уйи яқинидаги тол дарахтига осилган ҳолатда топилганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур хабар асосида тезкор-тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи ва мурда кўздан кечирилганда, марҳумнинг танасида шубҳали ҳолатда, яъни бўйин қисмида уч изли странгуляцион эгатлар, ўнг курак усти, қорнининг чап ёнбош соҳаси, чап тизза бўғими олдинги юзасида шилинмалар, чап болдир ўрта учлиги олдинги юзасида қонталаш каби тан жароҳатлари мавжудлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текшириш давомида, марҳумнинг укаси И.К. акаси С.К. билан олдиндан бўлган ўзаро келишмовчилиги туфайли акаси бошқариб келган отасига тегишли «Дамас» русумли автомашина устида жанжаллашиши оқибатида синтетик ип билан акасининг бўйин соҳасидан қасддан бўғиб ўлдирганлиги аниқланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, И.К. акаси С.К. бошқариб юрган отасига тегишли «Дамас» русумли автомашинасини ўзлаштиришда ифодаланган тамагирлик ниятида узоқ қариндоши вояга етмаган О.М. билан тил бириктириб, олдиндан жиноий режа тузиб, 12.04.2019 йил соат 21−00 ларда туманнинг «Элобод» маҳалласи ички йўлида акаси С.К.нинг бошқарувида бўлган «Дамас» русумли автомашина салонида жиноий шериги О.М. акасининг қўлларини ушлаб турганидан фойдаланиб, синтетик ип билан акасининг бўйин соҳасидан бўғиб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Булунғур туман прокуратураси томонидан И.К. ва О.М.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «и,п» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

5637