Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда одамлар «Спарк» остида қолган аёлни чиқариб олди
27.01.2021 21:38,  
1888

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти, Пахтачи туманида тезликда келаётган «Нексия» бурилаётган «Спарк»ни уриб юборди» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан ИИБ маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 21 январ куни соат 11:30 лар атрофида Пахтачи тумани Зиёвиддин шаҳарчаси, Амир Темур кўчасида ҳаракатланиб келаётган, Навоий вилояти Навоий шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган С.Ф. ўзининг «Спарк» русумли автомашинасини йўлнинг ўнг томон қисмига олиб, орқа томондан ҳаракатланиб келаётган Пахтачи тумани Тошкўпир МФЙда яшовчи, 1994 йилда туғилган Х.О. бошқарувидаги «Нексия-3» русусмли автомашинани ўтказиб юбормасдан чап томонга кескин бурилиши оқибатида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида йўл четида турган пиёда тан жароҳати олиб, Пахтачи тумани марказий шифохонасига ётқизилган.

Айни вақтда ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судига юборилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан