Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда қўшмачилик билан шуғулланган йигит ушланди
10.12.2019 11:52,  
1016

Судланувчи Алишер Нодиров (исм, фамилиялар ўзгартирилган) 1993 йил Пайариқ туманида туғилган. 26 ёшли бўйдоқ бу йигит таассуфки, бирон фойдали юмуш билан шуғулланмаган. Табиийки, топиш-тутишининг ҳам аниқ манбаси бўлмаган.

Жиноят ишлари бўйича Пайариқ тумани суди судьяси Х.Келдиярованинг Zarnews'га хабар беришича, Алишерга нотаниш бўлган, тадбирга жалб қилинган Тўра Болиев Жасмина исмли таниши билан жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб беришни сўраб қолади. Албатта, бу хизмат текинга эмасди.

Ўзи шундоқ ҳам моддий аҳволи яхши бўлмаган Алишерга бу жуда айни муддао бўлди. Ўзаро келишув 50 минг сўмга баҳоланди. Яъни, шу пулга Алишер Тўра ва Жасминанинг “дам” олишлари учун ўз хонадонидан фойдаланишига рухсат берадиган бўлди. Аммо у пулларни санаб кўришгагина улгурди, холос. Негаки, Пайариқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан пуллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Аниқланишича, Алишер Нодиров шу уйда 2000 йилдан буён истиқомат қилиб келган, ота-онаси вафот этишган. Албатта, суд мажлисида у қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, пул зарур бўлганлиги сабабли пулга муҳтож бўлиб, нотаниш қиз ва йигитга номақбул ишлари учун яшаш уйида шароит яратиб берганлиги, келгусида бу каби жиноятга асло қўл урмаслиги ҳақида кўрсатма берди.

Суд фуқаровий даъво мавжуд эмаслигини эътиборга олиб, унга 250 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди.

Тайинланган мажбурий жамоат ишлари жазоси Пайариқ туман ИИО Пробация гуруҳи томонидан белгилаб берадиган жойларда ўташ белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан