Самарқандда сенатор аёл шаҳар ҳокими этиб тайинланди

Самарқандда сенатор аёл шаҳар ҳокими этиб тайинланди

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Каттақўрғон шаҳрида ўтказилган Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Шу кунга қадар Каттақўрғон шаҳар ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Хошимов Музаффар Козимович ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Сессияда депутатлар томонидан Алимова Гавҳар Зойировна номзоди Каттақўрғон шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.