Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Самарқандда суғориладиган ер майдонини 60 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
15.03.2022 18:33,  
57

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ДХХнинг Оқдарё тумани бўлинмаси билан  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, фуқаро Х.Р. “Б.т.” МЧЖ таъсисчиси Ф.Х. билан олдиндан тил бириктириб, МЧЖга Самарқанд шаҳри, “Қорасув” массивидан Хитой технологияси асосида иссиқхона қуриш учун ажратилган 0,5 гектар суғориладиган ер майдонидан белгиланган мақсадларда фойдаланмасдан, иссиқхона қурмасдан ер майдонини фуқаро А.га 60 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан