Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда талаба қиз ўзини 9-қаватдан ташлаб юборди
30.03.2022 15:30,  
308

Самарқанд давлат университетининг талабаси ўзини ётоқхонанинг 9-қаватидан ташлаб юборди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 29 март куни соат тунги соат 02:00 атрофида 1999 йилда туғилган Самарқанд давлат университетининг кечки таълим шакли 2-босқич талабаси университет ётоқхонасининг 9-қаватидан ўзини ташлаб юборган. Қайд этилишича, марҳума ётоқхонанинг 6-қаватда яшаган.

Университет проректорларидан бирининг айтишича, талаба қиз воқеадан олдин талабалар ёки ўқитувчилар билан жанжаллашмаган.

Айни вақтда тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан