Самарқандда танишини аёвсиз дўппослаб ўлдирган икки ўқитувчи қўлга олинди

Самарқандда танишини аёвсиз дўппослаб ўлдирган икки ўқитувчи қўлга олинди

Самарқанд вилоятида танишини аёвсиз дўппослаб ўлдирган икки ўқитувчи қўлга олинди.

Бош прокуратура хабарига кўра, 24 октябрь куни Пайариқ тумани, Накурт маҳалласида касби ўқитувчи бўлган А.С. ва Ҳ.Б. танишлари 35 ёшли ветеренария бўлими ходими У.С. билан ўзаро келишмовчилик туфайли жажаллашиб қолишган. Жанжал вақтида унинг танасининг турли жойларига уриб, қасддан ўлдириб қўйишган.

Сўнгра марҳумни ўзига тегишли бўлган автомашинаси ичига ўтқазиб, воқеа жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан қотиллик содир этган жиноятчиларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “п” банди билан (“Қасддан одам ўлдириш”) жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.