Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда тиббиёт ходими 34 кишига коронавирус юқтирди
13.05.2020 15:52,  
547

Самарқанд вилоятида ўзида коронавирус инфекцияси аломатлари борлигини сезган бўлса-да, карантин шароитида тегишли тартибда давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувларидан ўтмай, бошқаларга касалликни юқтирган тиббиёт ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилояти прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Самарқанддаги туманларнинг биридаги тиббиёт бирлашмаси бўлим мудири вазифасида ишлаб келган Х.Д. исмли фуқаро 20 апрель кунидан соғлиғида ўзгариш бошланиб, ўзида коронавирус инфекцияси белгиларини пайқаган ҳолда уй шароитида даволана бошлаган.

“У COVID-19 инфекциясини юқтирганини сезса-да, карантин шароитида тегишли тартибда давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувидан ўтмасдан, 27 апрель кунига қадар ўзбошимчалик билан уй шароитида ўзини ўзи даволаш билан шуғулланиб, санитарияга оид қонун ҳужжатларини қўпол равишда бузган”, — дейилади хабарда.

Оқибатда Х.Д. у билан доимий мулоқотда бўлган турмуш ўртоғи ва бошқа қариндошлари, ўзи даволаган бемор ва ҳамкасбларидан 11 нафарига, улар орқали яна 23 кишига COVID-19 инфекцияси юқишига сабаб бўлган.

Хабар беришларича, Х.Д.га нисбатан 12 май куни Жиноят кодексининг 257-1-моддаси 1-қисми (санитарияга оид қонун ҳужжатларни ёки эпидемияга қарши кураш қоидалари бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этишларича, Х.Д. орқали касаллик юқтирган жами 34 кишининг бари карантинга олинган, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 13 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 2568 нафарга етди; ўтган давр мобайнида 10 нафар бемор инфекция асоратлари оқибатида вафот этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан