Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда Туркия Бош консулхонаси очилади
19.08.2020 15:04,  
131

«Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (494-сон, 18.08.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастури тасдиқланди ҳамда Туркия билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилди.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш, жумладан, чора-тадбирлар дастурининг бажарилишини таҳлил қилади ҳамда ундаги тадбирлар ва лойиҳаларнинг ижросида амалий ёрдам кўрсатади.

Қарорга кўра, қуйидаги йўналишлар бўйича Туркия Ҳукуматининг техник кўмаги кенгайтирилади ва етакчи турк экспертлари жалб қилинади:

- соғлиқни сақлаш инфратузилмаси объектларини бошқариш соҳасидаги салоҳиятини ошириш;

- сейсмология соҳасидаги институционал ва норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, замонавий халқаро стандартларни жорий этиш;

- йўллар ва йўл бўйи инфратузилмасини қуриш ҳамда улардан самарали фойдаланиш соҳасида халқаро стандартларни жорий этишга кўмаклашиш;

- «электрон ҳукумат» соҳасида Туркиянинг энг яхши ечимлари ва технологияларини жорий этиш.

2020 йил якунига қадар Самарқанд шаҳрида Туркия Республикасининг Бош консулхонаси очилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан