Самарқандда хиёнати фош бўлишидан қўрққан аёл икки боласини пичоқлаб ўлдирди (видео)

Самарқандда хиёнати фош бўлишидан қўрққан аёл икки боласини пичоқлаб ўлдирди (видео)

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи 30 ёшли Рушана Раҳмонқулова ўз фарзандларини қасддан ўлдирган. Бу ҳақда "Замон" дастурида хабар қилинди.

Маълум бўлишича, турмуш ўртоғи ишлаш мақсадида Россияга кетган аёл ўз қайниси, эрининг амакиваччаси Маъмур Илашев билан ишқий муносабатда бўлган. Бу муносабатлардан қайнотаси ҳамда бошқалар хабар топганидан қўрқиб, вояга етмаган фарзандлари — 2011 йилда ва 2017 йилда туғилган икки қизини ухлаб ётганида пичоқлайди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд суди судьяси Шуҳрат Шариповнинг айтишича, Рушана Раҳмонқулова Маъмуржон Илашев билан тил бириктириб, катта қизи Баҳора Тўйчиеванинг танасига 12 марта, бир ёшга тўлмаган гўдаги Мадина Раҳмонқулованинг танасига 5 марта пичоқ билан жароҳат етказади. Шундан сўнг ўзининг жонига қасд қилиш мақсадида қорин ҳамда кўкрак қисмига 9 марта пичоқ уради. 

ДНК хулосасида 2017 йилда туғилган фарзандининг биологик отаси Маъмуржон Илашев экани аниқланади. 

Суд ҳукми билан Маъмур Илашевга 17 йил, Рушана Раҳмонқуловага 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Видео