Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда хорижлик сайёҳни ҳақоратлаган меҳмонхона ходими қамалди
28.04.2022 09:59,  
225

​​Самарқандда хорижлик сайёҳни шаъни ва қадр-қимматини камситган меҳмонхона ходими жазоланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, бош прокуратурага тарихий обидалар билан танишиш учун келган хорижлик сайёҳ, IT соҳаси бўйича мутахассис В.К. мурожаат қилиб, унда Самарқанд шаҳрида жойлашган меҳмонхона иш бошқарувчиси А.У. уни ҳақорат қилиб, шаън ва қадр-қимматини камситганини кўрсатган ва қонуний чора кўришни сўраган.

Ўтказилган ўрганиш натижаси бўйича, меҳмонхона иш бошқарувчиси А.У.нинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар судга тақдим қилинди.

Суд қарорига кўра, А.У.га 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан