Самарқандда яланғоч «сайр қилган эркаклар»га суд ҳукми ўқилди​ (видео+фото)

Самарқандда яланғоч «сайр қилган эркаклар»га суд ҳукми ўқилди​ (видео+фото)

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда икки нафар яп-яланғоч эркакнинг Самарқанд шаҳри кўчасида юриб бораётгани, сўнг омма томонидан ушлаб олиниб, сўроқ қилингани акс этган видео тарқалганди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Воқеа 29 февраль куни тунги соат 23:50 атрофида Самарқанд шаҳри, Сартепо масканида содир бўлган.

Маълум қилинишича, тартиббузарларнинг шахси аниқланиб, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, Самарқанд шаҳар Маъмурий ишлар бўйича судининг 2020 йил 2 март кунидаги қарорига асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) да кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликлари учун, фуқаро Ж.Н.га 15 суткага муддатга, фуқаро Ў.Т.га 15 суткага муддатга, фуқаро Х.Д.га 10 суткага муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.