Самарқандда ЙҲХБ бошлиғига сигнал чалган ҳайдовчига жарима белгиланди

Самарқандда ЙҲХБ бошлиғига сигнал чалган ҳайдовчига жарима белгиланди

Самарқандда ҳайдовчи сигнал чалгани сабаб туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи томонидан жарима майдончасига олиб кириб қўйилгани айтилмоқда. Бу ҳақдаги видео ижтимоий тармоқларда эълон қилинди. 

8 май куни Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Тоғаев Мақсудга сигнал чалган ҳайдовчининг автомобили МЖтКнинг 135-моддаси 1-қисми билан жарима майдонига олиб қўйилган. 

Вилоят ИИБ Матбуот хизмати раҳбари Жаҳонгир Сагдуллаев хабарига кўра, ҳайдовчи билан муомала маданияти ва одоб-аҳлоқ қоидалари тўғрисидаги буйруқ талабларини бузган Пахтачи тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Тоғаев Мақсудга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.