Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Самарқандда ЙПХ инспекторига қўл кўтарган шахс қамоққа олинди (видео)
22.03.2022 14:39,  
121

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида ЙПХ ходимларининг хизмат фаолиятига қаршилик кўрсатиб, уларни урган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 5 март куни Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ 1-отрядининг уч нафар ходими Жомбой туманида хизмат олиб бораётган вақтида Lacetti автомобилини тўхтатган. Бироқ машина ҳаракатни давом эттирган ва у тегишли тартибда тўхтатилганида 44 ёшли ҳайдовчи қочиб кетишга уринган.

ЙПХ ходимлари ҳайдовчини ушлаган вақтида у қариндошларини чақирган. Эркакнинг яқинлари ЙПХ ходимларининг хизмат вазифасини бажаришига қаршилик кўрсатиб, уларни ура бошлаган. Оқибатда инспекторлар турли даражадаги жароҳатларни олган.

ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Самарқанд вилояти бошқармаси ходимларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ходимларга қаршилик кўрсатган шахс аниқланган. Ҳолат юзасидан Жомбой тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туманнинг «Саричашма» маҳалласида яшовчи 34 ёшли фуқаро (ҳайдовчининг қариндоши) гумонланувчи тариқасида ушланган.

«ЙПХ ходимлари тортишиб ётганини эшитиб, югуриб бордим ва уларни урдим. Иккала ЙПХ ходимининг қўлига бир мартадан тепдим. Улар нима сабабдан тортишаётганидан бехабар эдим, билмасдан, уларни (қариндошларини — таҳр.) уряпти деб ўйлаган эканман», — дейди айбланувчи. Таъкидланишича, ЙПХ ходимларидан қочган Lacetti ҳайдовчиси ўша вақтда маст ҳолатда бўлган.

Ушбу шахс етти кундан бери ҳибсда сақланаётгани, тўрт нафар фарзандини соғинганини айтиб, қилмишидан пушаймонлигини билдирган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан