Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда ЙПХ ходимлари ҳайдовчига нисбатан жанг усулларини қўллади
13.06.2021 12:38,  
612

3 июнь куни Каттқўрғон туманининг "Қўшховуз-Пайшанба" йўналишида ҳаракатланиб келаётган мототранспорт воситасига вилоят ИИБ ЙҲХБ 4-отряди инспекторлари тўхташ ишорасини берган вақтида ҳайдовчи ЙПХ ходимларининг ишорасига бўйсунмай, ҳаракатини давом эттирган.

Ходимлар ҳайдовчини тўхтатиб, тегишли ҳужжатларни сўраганда, ҳайдовчи ҳужжатлари йўқлигини айтган. Тегишли ҳужжатлари йўқлиги сабабли мототранспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига олиб кетилаётган вақтда, маҳалладошлари йўлни тўсган.

Ҳайдовчи ЙПХ инспекторига фаол қаршилик кўрсатиб, ходимнинг тунда ёритувчи нимчасини йиртиб ташлаган. ЙПХ инспекторлари фуқарога нисбатан "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддасига асосан, курашнинг жанг усулларини қўллаб, қўлга олишган.

Фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 135,194, 195-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, мототранспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларни Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судига юбориш чоралари кўрилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан