Самарқандда заҳарланиш натижасида бир оиланинг 3 фарзанди ҳалок бўлди

Самарқандда заҳарланиш натижасида бир оиланинг 3 фарзанди ҳалок бўлди

«Газета.уз»га маълум қилишича, 12 январ соат 10:00 ларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Д.Ж.(1986 й.т.), унинг турмуш ўртоғи С.О.(1991 й.т.), вояга етмаган фарзандлари С.П. (2012 й.т.), М.П.(2016 й.т.) ва Ш.П.(2019 й.т.) яшаш уйи хонасида ис газидан заҳарланиш аломатлари билан яқин қариндошлари томонидан топилган.

Оқибатда вояга етмаган С.П., М.П. ва Ш.П. ҳодиса жойида вафот этган.Ҳозирда Д.Ж. ва С.О.га зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.