Самарқанддаги Malibu иштирокидаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

Самарқанддаги Malibu иштирокидаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Самарқанд вилоятида "MAN" русумли юк машинаси Malibu автомобили тўқнашуви натижасида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беради. 

Ҳодиса 1 июль куни соат 12:00 ларда М-39 автомагистралининг Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтувчи қисмида содир бўлган. 51 ёшли Т. Т. бошқарувидаги MAN 49 ёшли З.З бошқарувидаги Malibu билан тўқнашди.

Тўқнашув натижасида енгил автомобил йўловчилари 50 ёшли М.К., 51 ёшли Ж.С. ва 48 ёшли А.А. воқеа жойида ҳалок бўлишган.

Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266 моддаси 3 қисми а бандига биноан (йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.