Самарқанддаги олтин конидан 6 тонна тошни олиб кетаётган 40 га яқин шахс қўлга тушди

Самарқанддаги олтин конидан 6 тонна тошни олиб кетаётган 40 га яқин шахс қўлга тушди

Фото: Миллий гвардия

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида жойлашган Қорақўтан конида 7 май куни Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Миллий гвардия Қўриқлаш хизматининг маълум қилишича, кондаги 112-сонли очиқ карьер тушиб текширилганда, 39га яқин фуқаро томонидан 200та полиетелин қопга жойланган 6 тонна 610 кг, таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган тошлар ҳамда 10та турли русумдаги автомашиналар, 9 дона электр узатгич, 10 дона перфаратор каби асбоблар далилий ашё сифатида олиниб, Пахтачи тумани ИИБга топширилган.

Фото: Миллий гвардия

«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, тадбир Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси 11-алоҳида отряди ва Пахтачи туман Ички ишлар бўлими томонидан ўтказилган.