Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда портлаш: 7 та транспорт воситаси ёниб кетди (фото, видео)
20.11.2019 09:38,  
1779

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, 2019 йил 20 ноябр куни соат тахминан 03:30 ларда Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи Самарқанд-Ғузор А-378 автомобил йўлининг 33-километрида жойлашган “Тимур ГАЗ” МЧЖга тегишли автомашиналар тураргоҳида ҳаракатсиз турган суюлтирилган газ ташишга мўлжанланган “MAN” русумли юк атомашинасида номаълум сабаларга кўра ёнғин келиб чиқиб чиқди.

Олов юкхонага ўтиб автомашинадаги суюлтирилган газ портлаши оқибатида ушбу автотураргоҳда турган суюлтирилган газ ташиш учун мўлжанланган 2 та “MAN” ва 1 та “ЗИЛ” русумли автомашиналар ҳамда “ДАФ” ва “ЗИЛ” русумли юк автомашиналари, шунингдек “HYUNDAI” русумли экскаватор ёниб кетган.

Ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи, ФВВ ходимлари ва тез тиббий ёрдам автомашиналари жалб қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра ҳайдовчиларнинг бир нафари тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат этган, қурбонлар йўқ.

Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан