Самарқанддаги "қизил" ҳудудда ҳам стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилди

Самарқанддаги

Бугун, 1 июндан бошлаб Самарқанд шаҳри ҳудуди бўйлаб стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача) рухсат берилади.

Фуқаролар автотранспортда иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятида Самарқанд шаҳар, Оқдарё тумани, Иштихон тумани, Пайариқ тумани, Пастдарғом тумани, Самарқанд тумани, Тайлоқ тумани, Ургут туманлари “Қизил” ҳудуд ҳисобланади.