Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанддаги қурилиш майдонида оммавий жанжал юз берди (видео)
7.11.2019 11:16,  
834

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасининг маълумотига кўра жорий йилнинг 6 ноябрь куни Самарқанд шаҳар, Қора-сув массиви, Обод Маскан маҳалласи ҳудудида “Агромир Билдинг” корхонаси томонидан қурилаётган кўп қаватли уйларнинг қурилиш майдонида қурилиш-монтаж ишларини олиб бораётган ўн нафар ишчилар ўртасида ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжал келиб чиққан. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати маълумот берди.

Мазкур ҳолат оқибатида тўрт нафар фуқаро Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига турли тан жароҳатлари билан мурожаат қилишган.

Хозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277 моддаси 2 қисми “б” банди билан (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган безорилик) жиноят иши қўзғатилиб, терговолди ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан