Самарқанддаги "Яҳудийлар қабристони" обод қилинди

Самарқанддаги "Яҳудийлар қабристони" обод қилинди

Самарқанд шаҳридаги “Яҳудийлар қабристони”нинг 185 йиллиги, ибодатхонанинг 85 йиллиги ҳамда хотира ёдгорлик мемореал комплексининг очилиши муносабати билан шу қабристонда тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги хабар берди

Унда АҚШ, Канада, Исроил, Россия, Австрия, Германия ва Австралиядан 300 га яқин Бухоро-яҳудий диаспораси вакиллари иштирок этди.

Маросимда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгреси раиси Б.Кандов, Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуарда Шапиро ва бошқалар Юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар қаторида 4 мингдан ортиқ яҳудийлар истиқомат қилаётганини таъкидлади.

Тадбирда шу масканнинг обод бўлишига ҳисса қўшганларга миннатдорлик билдирилди.

4508