Самарқанддаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Самарқанддаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

19 июль, якшанба куни Самарқанд шаҳри ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, ҳодиса соат тахминан 06:30 да Тошкент-Бухоро М-37 автомобиль йўлининг 43 км.да содир бўлган.

Бухородан Тошкентга қараб “DAF TE 95XF” юк машинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи йўлнинг қарама-қарши томондан ҳаракатланиб бораётган ҳайдовчи 31 ёшли Ф.Х.,нинг бошқарувида бўлган “Lacetti” русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.

Оқибатда “Lacetti” ҳайдовчиси ва унинг 24 ёшли йўловчиси Э.Р., лар оғир тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.