Самарқандлик сохта «пайғамбар» бош мия контузияси касаллиги билан даволангани маълум бўлди

Самарқандлик сохта «пайғамбар» бош мия контузияси касаллиги билан даволангани маълум бўлди

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда ўзини пайғамбар деб чиққан шахснинг видеоси тарқалди. Видеодаги номаълум шахснинг даъво қилишича, у коронавирус балосини даф қила олади. Бунинг учун у Хитойга бориши, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев билан ҳам кўришиши кераклигини айтади.

Мазкур видео юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ходимлари суриштирув ишларини олиб борди.

Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, ушбу фуқаро 1962 йилда Самарқанд туманида туғилган Х.У. бўлиб, у 1980—1982 йилларда Афғонистондаги фуқаролик урушида ҳарбий хизматни ўтаган. Хизмати давомида бош қисмидан жароҳат олган фуқаро бош мия контузияси касаллиги билан даволанган.

Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда Х.У.нинг психологик ҳолатини аниқлаш мақсадида Самарқанд вилоят Руҳий касалликлар диспансери мутахассиси кўригидан ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга доир: Диний қўмита ўзини «Аллоҳнинг элчиси» деб атаб олган сохта «пайғамбар»дан огоҳлантирди