Самарқандлик йигит «Одноклассники» орқали танишган қизни шарманда қилмаслик учун 1700 доллар талаб қилди

Самарқандлик йигит «Одноклассники» орқали танишган қизни шарманда қилмаслик учун 1700 доллар талаб қилди

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, Самарқанд вилоятида 2019 йил 08 декабрь куни 25 ёшли Ойдиной (исми ўзгартирилган) Пастдарғом тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Аризада 2019 йил август ойларида “Одноклассники” ижтимоий тармоғида 21 ёшли Р.А. исмли шахс билан танишиб ўзаро учрашиб юрганлигини, Р.А. уни шарманда қилувчи маълумотларни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 1700 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилаётганлигини билдирган.

ИИВ Тергов департаменти ахборот хизмати

Хабарда айтилишича, 2019 йил 08 декабрь куни соат 18:00да Пастдарғом тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Р.А. сўралган пулларнинг бир қисми, яъни 600 АҚШ долларини олаётганида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов жараёнида Р.А. га айблов эълон қилиниб унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.