Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






СамДУ омборхонаси Президент номидан олиб қўйилди ва унинг ўрнига кўпқаватли уй қурилмоқда
13.10.2019 20:35,  
718

Самарқандлик блогер Мирзо Субҳанов ўз блогида университетга қарашли мулкни гўёки “Президент номидан” олиб қўйишгани ҳақида ёзди. Қуйида уни тўлиқ келтирамиз:

Самарқанд Давлат Университети балансида бўлган Университет хиёбонида (Бульвар) жойлашган эски омборхона Президентнинг «берган топшириқлари» баҳонасида собиқ Самарқанд вилояти ҳокими Туроб Жўраев бошчилигидаги жиноий гуруҳ томонидан олиб қўйилганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига қилган ташрифи давомида Пастдарғом туманида кенгайтирилган тарзда ўтқазилган мажлис баёнининг 18-бандига асосан Туроб Жўраевнинг Самарқанд Давлат Университети эски омборхонасини Самарқанд шаҳар ҳокимлиги балансига ўтқазиш ва унинг ўрнига кўп қаватли турар-жой биноси қуриш бўйича таклифи Президент Мирзиёев томонидан рухсат берилганлиги кўрсатилган.

Ушбу мажлисда қатнашган мулозимнинг шахси ошкор қилмаслик шарти билан билдиришича, мажлис давомида Самарқанд Давлат Университети эски омборхонаси биносини Самарқанд шаҳар ҳокимлиги балансига бериш ва уни бузиб ўрнига «дом» қуриш масаласи умуман муҳокама қилинган эмас.

Ушбу мажлисдан бир неча ой ўтиб, Туроб Жўраев катта миқдордаги пора билан қўлга олинади ва қамалади, лекин унинг «президент маъқуллаган таклифи» ҳозирга келиб ҳам ўз кучида қолган.

Бундан ташқари шу ҳудудда яшовчи фуқаролар ушбу уй-жой қурилиши бўйича таклиф бермаганликларини ва аксинча, Самарқанд шаҳрининг ЮНЕСКО ҳимоя зонасидаги ушбу қурилишни тўхтатишни сўраб, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовга, вилоят прокурори Фарҳод Зуфаровга ҳамда бошқа бир қанча давлат ташкилотларига тинмай мурожаат этиб келаётганликларини ҳам билдиришди.

Аммо «президент берган топшириқ»га ким ҳам қарши чиқа оларди.

Ушбу ҳолат Самарқандда давлат мулкининг талон-тарож қилинишида ва ЮНЕСКО томонидан ҳимояланган ҳудудларда кўп қаватли уй-жойлар қурилишида, ҳаттоки, давлат президентини аралаштириб ҳам шахсий мақсадларига етаётганлар борлиги ва уларга қарши қонун устуворлигини таъминловчи куч вилоятда йўқлигини кўрсатишини афсус билан айтиб ўтиш зарур.

Мирзо Субханов

msubkhonov.blogspot.com

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан