Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самолёт қора қутилари топилди. Йўловчиларнинг кўпчилиги Эрон ва Канада фуқаролари бўлган
8.01.2020 12:06,  
1087

Бугун эрталаб “Украина халқаро авиалиниялари” компаниясига қарашли самолёт Эронда ҳалокатга учради. Самолёт Теҳрондаги Имом Хумайний аэропортидан кўтарилгандан сўнг қулаб тушган.

Шундан сўнг, Reuters Украина авиакомпанияси бортида бўлган барча йўловчилар ҳалок бўлганини маълум қилди. Эрон Фавқулодда вазиятлар хизмати бошлиғининг айтишича, ҳодиса жойига 22 та тез ёрдам машинаси ва вертолёт юборилган. “Олов жуда кучли бўлгани учун биронта йўловчини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади”, деди ФВХ раҳбари.

МАВЗУГА ДОИР: Қозоғистонда авиафалокат: 14 киши вафот этди (видео)

Эрон Фавқулодда вазиятлар хизмати самолётнинг қора қутиларини топганини маълум қилди. Бортдаги камералар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Ҳалокатга учраган самолётдаги йўловчиларнинг кўпчилиги Эрон фуқаролари бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда Эрон ФВХ хабар берди.

Украина ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар:

• Эрон фуқаролари - 82 нафар
• Канада фуқаролари - 63 нафар
• Украина фуқаролари - 11 нафар
• Швеция фуқаролари - 10 нафар
• Афғонистон фуқаролари - 4 нафар
• Германия фуқаролари - 3 нафар
• Буюк Британия фуқаролари - 3 нафар.

Шунингдек, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги самолётда 160дан ортиқ инсон бўлганини, Эроннинг Press TV телеканали эса 169 киши бўлганини айтмоқда.

Ўз навбатида, аэропорт расмий вакилининг маълум қилишича, йўловчи самолётнинг қулашига двигателнинг ёниб кетиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.

МАВЗУГА ДОИР: Reuters: Украина самолётининг барча йўловчилари ҳалок бўлди (видео)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан