Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда маҳаллий йўналишларда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари октябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 6,5 % га ошган.
Ҳаво транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш нархлари йил бошидан буён ўртача 3,8 % га арзонлашгани кузатилган.
Ўзбекистонда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан яъни йиллик нисбатда ўртача 2,7 % га арзонлашган.