Samsung акциялари компаниянинг собиқ раҳбари вафотидан кейин қимматлашди

Samsung акциялари компаниянинг собиқ раҳбари вафотидан кейин қимматлашди

Samsung компаниясига тегишли компанияларнинг котировкалари гуруҳнинг собиқ раҳбари Ли Гонг Ҳи вафотидан бир кун ўтиб кўтарилди. Инвесторлар бизнесменнинг оиласига улкан мерос солиғи билан ёрдам бериш учун кўпроқ дивидендлар тўлашга умид қилишмоқда.

Samsung компаниясининг собиқ раҳбари тахминан 16 миллиард долларлик компаниянинг улушига эгалик қилган ва тахминан 20 миллиард долларлик бойлиги билан Жанубий Кореянинг энг бой одами бўлган, Кореядаги мерос солиғи 65 фоизга етиши мумкин, деб ёзади Financial Times. Бу шуни англатадики, Ли оиласи бизнесмен активларини мерос қилиб олиш ва мамлакатдаги энг йирик компания устидан назоратни сақлаб қолиш учун давлатга 10,4 миллиард долларгача тўлаши керак. Қонунга кўра, солиқ тўлови беш йилга узайтирилиши мумкин.

"Samsung акциялари ўсиб бормоқда, чунки гуруҳнинг бўлинмалари оилага мерос солиғини тўлашга ёрдам бериш учун кўпроқ дивидендлар тўлашлари мумкин", - деди FT’га Score бош директори тадқиқот раҳбари Парк Жу Ген.

Душанба куни Samsung C&T корпорацияси акциялари 21 фоизга ўйнади. Samsung Life суғурта бўлими - 15,7 фоизга, Samsung BioLogics, Samsung SDS ва Samsung Engineering акциялари кўтарилди.

Ли Гонг Ҳи Жанубий Кореяда 25 октябр куни 78 ёшида вафот этди. Айнан у Корея компаниясини дунёдаги энг йирик смартфонлар, телевизорлар ва хотира карталари ишлаб чиқарувчисига айлантирган. Ўтган асрнинг 90-йилларида Ли ўпка саратони билан даволанган ва 2014 йилда у юрак хуружига учраган, шундан сўнг у компания раҳбариятидан истеъфога чиққан. Империянинг меросхўри унинг ягона ўғли Ли Же Ён бўлади, у аслида 2014 йилдан бери Samsung’ни бошқариб келмоқда.