Samsung ҳар бир Note 20 Ultra'дан қанча фойда қилишини биласизми?

Samsung ҳар бир Note 20 Ultra'дан қанча фойда қилишини биласизми?

2020 йилнинг энг қиммат смартфонларидан бири Galaxy Note 20 Ultra бўлади. Samsung унинг учун АҚШда хотира конфигурациясига кўра 1300 ёки 1450 доллар нарх белгилаган, Россияда эса бу фаблетни 100 000 ёки 120 000 рублга олиш мумкин.

Galaxy Note 20 ва Galaxy Note 20 Ultra тақдим қилинди: тўлиқ тавсифи ва нархлари

Хўш, ҳеч қизиқиб кўрганмисиз – уни ишлаб чиқариш ўзи компанияга қанчага тушяпти? Counterpoint мутахассислари эса жиддий қизиқиб, синчиклаб ҳисоб-китоб қилиб ҳам кўришди.

Лўндасини айтганда, Galaxy Note 20 Ultra бутловчи қисмларининг умумий қиймати 468 долларга тенг экан. Уларни териш ва синовдан ўтказиш, қадоқлаш, аксессуарлар ва бошқа майда-чуйда харажатларни ҳам қўшганда, смартфоннинг умумий таннархи 548,9 долларга тўғри келар экан.

Шу тариқа, ҳар бир сотилган Galaxy Note 20 Ultra смартфонидан Samsung камида 750 доллар соф фойда кўради! Бу эса айрим смартфонсозларнинг флагман моделлари нархига тенг маблағ, ахир!

Тўғри, бунда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига, ишлаб чиқиш, логистика ва маркетинг кабиларга кетган харажатлар ҳисобга олинмаган. Лекин улар одатда бошқача – умумий миқдордан келиб чиқиб ҳисобланади.

Samsung ва Apple энг зўр смартфонларининг камералари таққосланди (фото)

Шунингдек, юқорида Snapdragon 865+ процессорли Galaxy Note 20 Ultra таннархи акс эттирилган; унинг Exynos 990 чипсетли версияси бирмунча арзонга тушади. 

Фаблетнинг энг қиммат қисмлари платформаси (антенналари билан бирга) экан: 154,2 доллар – ҳамёнбоп битта смартфоннинг пули. Galaxy Note 20 Ultra экрани ҳам қиммат бутловчи қисмлардан бири бўлиб, 91,5 долларга тушган.

Шунингдек, қуйидаги диаграммага қараганда, Galaxy Note 20 Ultra қисмларнинг 50% қисмини Samsung ўзи ишлаб чиқаради:

Смартфоннинг Exynos 990 процессорли модификациясида эса бу кўрсаткич янада юқори бўлади.