Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Samsung ҳозирги клавиатураларнинг "қотили"ни тақдим этди (видео)
7.01.2020 19:47,  
697

Samsung смартфонлар, планшетлар ва ҳатто компютерларнинг анъанавий клавиатураларини алмаштирадиган технологияни тақдим этди, деб ёзмоқда 4pda.

Корейс техногигант ҳар қандай текис юза устида ёзиш имконини берадиган гаджетни ишлаб чиқди.

SelfieType технологияси бармоқ ҳаракатларини текис юзага ёзиш учун смартфоннинг селфи модули ёки ноутбук веб-камерасидан фойдаланади. Махсус сунъий идрок (СИ) алгоритми ушбу маълумотларга ишлов беради ва матнни смартфон экранида ҳосил қилади. Голографик клавиатуралардан фарқли ўлароқ, янги гаджет ишлаши учун қурилмага махсус проекторни ўрнатиш талаб қилинмайди.

Қурилма ҳозирча фақат инглиз тилида "ёза олади".

SelfieType технологияси қачон кенг омма эътиборига ҳавола қилиниши ҳозирча маълум эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан