Samsung раҳбари Ли Гонг Ҳи вафот этди

Samsung раҳбари Ли Гонг Ҳи вафот этди

Корея техногиганти Samsung корпорациясининг 78 ёшли собиқ раҳбари Ли Гонг Ҳи вафот этди. Айнан у жаҳонда смартфонлар, телевизорлар ва хотира карталари ишлаб чиқарувчи етакчи корейс ширкатини барпо қилган эди.

Ли 1990 йиллардан бери саратонга даволанади, 2014 йил инфарктни бошдан кечирган ва шундан кейин компания бошқарувидан кетган эди. 20,1 миллиард доллар эгаси бўлган жаноб Ли Кореянинг энг бой одами эди. Империя вориси унинг ягона ўғли ва де-факто корпорацияни 2014 йилдан бери бошқараётган Ли Же Ён бўлади.

Ли Же Ён ва унинг қариндошлари Корея қонунчилигига биноан 50% миқдорида мерос солиғини – $10 млрд. тўлаши керак, бу Ли оиласининг солиқни тўлаш учун ўз активларининг бир қисмини сотишига тўғри келиб, Samsung устидан оила назорати йўқотилиши билан таҳдид қилмоқда, деб ёзади Bloomberg. Ли Samsung компанияларининг йирик акцияларига, шу жумладан Samsung Electronics компаниясининг 4,2 фоизига эгалик қилар эди, аммо Ли Гонг Ҳи вафотидан кейин янада мураккаблашиши мумкин бўлган Samsung компаниялари директорлари устидан норасмий назорат туфайли оила бу компанияни бошқариб келган.

Ли Гонг Ҳи Samsung асосчиси Ли Бён Чолнинг учинчи ўғли. У компанияда 1966 йилдан бери ишлаган, 1987 йилдан, отасининг ўлимидан икки ҳафтадан кейин бошқарувга ўтади. Ўша пайтга қадар Samsung жуда паст сифатли электрониканинг йирик минтақавий ишлаб чиқарувчиси эди. Лининг ўзи компания "саратоннинг 2-босқичи билан касал" эканлигини таъкидлади, аммо барибир уни тузатиш мумкин эди.

1993 йилда ишбилармон топ-менежерларни Германияда йиғди ва уларга Samsung’ни иккинчи даражали телевизор ишлаб чиқарувчисидан жаҳондаги электроника бозори етакчисига айлантирадиган режани тақдим этди. Бу учрашувда у ўзининг машҳур иборасини айтди: “Биз хотинлар ва болалардан бошқа ҳамма нарсани ўзгартиришимиз керак”. Ли компания учун янги тамойилни таклиф қилди – имкон қадар сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, агар бу савдоларнинг пасайишига олиб келса ҳам. Бизнесмен ходимларни эрталаб 7:00 ишга келишга мажбур қилади (отасининг даврида бу вақт 8:30 эди) ва жанговор ма’навий руҳни кўтариш учун оммавий тадбирларни уюштиради. Масалан, Samsung икки минг ходимининг кўз ўнгида сифат талабларига жавоб бермаган 150 000 та телефон, факс ва телевизорларни ёқиб юборади.

2006 йилга келиб Samsung суюқ кристал экранли телевизорларни сотиш бўйича Япониянинг Sony ширкатини ортда қолдириб, жаҳон етакчисига айланади, компаниянинг капитализацияси $100 млрдга етади. 2012 йилда Samsung уяли телефонлар сотиш бўйича глобал лидер бўлади ва ҳозирги кунгача шундай қолмоқда (компания энг кўп қурилма сотган). Лининг энг катта муваффақиятсизлиги автомобил бозорига киришга уриниш эди – 1998 йилда Samsung Motors ўзининг биринчи автомобил моделларини тақдим этди, аммо улар кам сотилди ва 2000 йилда бўлинма Renault француз ширкатига сотилди.

Корейс анъанасига кўра Ли Гонг Ҳининг карераси жиноий коррупциядан холи бўлмаган. 1996 йилда у мамлакатнинг собиқ президенти Ро Де Вуга пора берганликда айбдор деб топилди, аммо бир йил ўтиб Ли авф этилди. 2009 йилда тадбиркор солиқ тўлашдан бўйин товлаганлиги учун уч йиллик шартли қамоқ жазосини олди, аммо яна авф этилди.