Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Samsung смартфонларига номаълум “касаллик” тушгани айтилмоқда
25.05.2020 11:39,  
930

Жанубий кореялик гигант февралда “мегамонстр” дея мақтай-мақтай Galaxy M31смартфонини тақдим этган эди. Аммо апрелдаги янгиланишдан сўнг бу қурилмалар “ғишт”га айланиб қола бошлаган.

23 май куни Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида Samsung смартфонлари фойдаланувчилари оммавий тарзда шикоят қила бошлашди. Мазкур қурилмалар қанақадир “хасталикка чалинган” – қора экран бўлиб қолади, ғалати белгилар кўрсатади ёки тинимсиз ўчиб-ёнаверади.

Маълум бўлишича, бундай ишкаллар Samsung Galaxy S ҳамда Galaxy A туркумидаги девайсларда кузатилмоқда, фақат Galaxy S20 туркумидаги флагманлар бундан мустасно. Galaxy Note туркумини ҳам мазкур хатолик четлаб ўтган.

Weibo фойдаланувчиларининг фикрича, бу ҳолат Хитойда қўлланадиган Ой тақвими билан боғлиқдир. Чунки хатолик асосан календар иловаси ўз вақтида янгиланмаган смартфонларда учрамоқда – тизим санани нотўғри ҳисоблаб, “ҳуши бошидан учиб” кетяпти.

Бу ҳолат юзасидан тушунтириш сўраб кўплаб нашрлар Samsungʻга сўровлар юборишган, аммо ишлаб чиқарувчи ҳозирча сукут сақламоқда. Бошқалар эса юқоридаги ҳолатнинг олдини олиш мақсадида, смартфонда автоматик янгиланишларни ўчириб ҳамда ҳар эҳтимолга қарши маълумотларнинг захира нусхасини яратиб қўйишни маслаҳат беришмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан