Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Санкция қандай қурол? Унинг иқтисодий оқибатлари нималарга олиб келади?
1.08.2022 13:18,  
59

Халқаро валюта жамғармасининг “Молия ва ривожланиш” нашри томонидан Нью-Йорк штатининг Итака шаҳрида жойлашган Корнелл университетининг замонавий Европа тарихи кафедраси доценти ва “Иқтисодий қурол: Санкцияларнинг юксалиши замонавий уруш воситаси сифатида” китобининг муаллифи Николас Мадлернинг “Иқтисодий санкциялар ҳар қачонгидан ҳам катта глобал тартибсизликларга олиб келади ва бироқ уни четлаб ўтиш осонроқ” номли мақоласи эълон қилинди. Қуйида ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Николас Мадлер

Ўтган асрнинг ўттизинчи йилларидан бошлаб, Россия катталигидаги ҳеч бир давлат қайсидир мамлакатга босқинига жавобан кенг кўламли тижорат чекловларига дучор бўлмаган. Бироқ, 1930 йиллардаги Италия ва Япониядан фарқли ўлароқ, Россия бугунги кунда нефт, дон ва бошқа асосий товарларнинг йирик экспортчиси бўлиб, жаҳон иқтисодиётида ўз ўрнига эга бўлгани ҳолда анча интеграциялашган. 

Натижада, бугунги санкциялар халқаро иқтисодий таъсирга эга бўлиб, илгари кузатилганидан кўра, анча юқори аҳамият касб этади. Зеро, мазкур таъсирнинг кўлами санкцияларнинг глобал иқтисодий оқибатларга олиб келадиган кучли сиёсат воситаси сифатида ролини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.

Қайд этиш жоизки, ушбу санкциялар глобал иқтисодиётдаги тартибсизликларнинг ягона манбаи эмас. Энергия нархлари ўтган йилдан буён кўтарилмоқда, пандемиядан кейин иқтисодий тикланиш таъминот занжирларида тирбандликка олиб келди. Глобал озиқ-овқат нархлари 2020 йилда 28 фоизга, 2021 йилда 23 фоизга ошди, жорий йилда эса фақат февралдан мартгача бўлган даврда 17 фоизга ошди. Уруш Украинага ҳам тўғридан-тўғри зарар етказди, чунки жанглар мамлакатнинг Қора денгиз портларини ёпиб қўйди ва буғдой, маккажўхори, кунгабоқар ёғи ва бошқа товарлар экспортига жиддий тўсқинлик қилди.

Украина таъминотининг йўқолиш таъсири яна иккита жиддий ғалаён билан кучайди: Шимолий Америка, Европа ва Осиёдаги 38 мамлакат ҳукуматлари томонидан Россияга киритилган санкциялар ва глобал компаниялар ва банкларнинг ушбу чораларга муносабати. Ҳуқуқий, тижорат, молиявий ва технологик чекловларнинг бу шов-шуви Россиянинг жаҳон иқтисодиётига киришини жуда қийинлаштирди. Натижада ҳар икки давлатнинг жаҳон бозорларига чиқмайдиган товарлари турлари ҳам сезиларли даражада кенгайди. Россияга қарши кенг қамровли санкциялар, глобал таъминот занжири инқирози ва ҳарбий ҳаракатлар натижасида Украинанинг савдо оқимларининг узилиши билан биргаликда ўзига хос иқтисодий зарба яратди. Россиянинг нефт ва газ экспортига қўшимча санкциялари бу оқибатларни янада кучайтирди.

 

Бошқа тоифа

 

Ўтган асрнинг иқтисодий тарихига назар ташласак, Россияга қарши санкцияларнинг аҳамияти янада аниқроқ намоён бўлади. Ҳатто совуқ урушнинг энг оғир санкциялари, масалан, БМТ ва Ғарбнинг Родезия (ҳозирги Зимбабве) ва апартеид(ирқий камситишнинг энг ашаддий кўриниши) давридаги Жанубий Африкага қарши санкциялари ёки АҚШнинг Куба ва Эронга қарши санкциялари ҳам йирик иқтисодиётларга йўналтирилмаган эди. Ҳозирда амалда бўлган баъзи санкциялар Россияга қарши бўлганларга қараганда анчайин йирикроқ, айниқса Эрон, Шимолий Корея ва Венесуелага нисбатан санкциялар. Аммо бу мамлакатларнинг жаҳон иқтисодиёти ва халқаро савдодаги улуши анча паст.

Бугун санкцияларнинг Россияга таъсири бутунлай бошқа тоифага кирган. Боиси, Россия дунёда 11-ўринда туради ва ривожланаётган бозорлар орасида асосий товар экспортчиси сифатидаги роли унга таркибий жиҳатдан муҳим мавқени беради. Иқтисодиёти ривожланган давлатлар орасида фақат АҚШ, Канада ва Австралия глобал энергетика, қишлоқ хўжалиги ва металл бозорида ўхшаш ўринга эга. Бундан ташқари, Совуқ уруш тугаганидан буён йигирма йилдан ортиқ давом этган интеграция Россия иқтисодиётини сезиларли даражада очиқ қолдирди, Жаҳон банки маълумотларига кўра, савдонинг ЯИМга нисбати 46 фоизни ташкил этади. 2020 йилда еттита энг йирик ривожланаётган бозорлар орасида фақат Мексика ва Туркия юқори кўрсаткичларга эга (78 ва 61 фоиз).

Ўтган асрнинг 30 йиллари жаҳон иқтисодиётида худди шундай салмоқли давлатларга нисбатан санкциялар жорий этилган ягона ўн йил эди. 1935 йил октябрь ойида Бенито Муссолинининг Эфиопияга бостириб кириши ортидан бир ярим ой ичида Миллатлар Лигаси дунёдаги саккизинчи йирик иқтисодиётга эга Италияга қарши санкциялар пакетини ишлаб чиқди. Ўша пайтда санкциялар пакети дунёнинг 60 га яқин суверен давлатларидан 52 таси томонидан амалга оширилган (Баер, 1976). Ушбу чоралар қурол эмбаргоси, молиявий музлатиш ва ҳарбий ишлаб чиқариш учун муҳим бўлган бир қатор товарларни экспорт қилишни тақиқлашни ўз ичига олганди. Аммо энг муҳим чора Италиядан ҳар қандай импортни тақиқлаш эди. Бу мумкин эди, чунки Италия иқтисодиётининг тузилмавий жорий тақчиллиги бундай тақиқ Италияга санкцияларни қўйган мамлакатларга қараганда кўпроқ зарар етказишини англатарди.

 

Босқинчилик урушлари

 

1935 йилнинг октябридан 1936 йилнинг июнигача Италия саноат ишлаб чиқариши 21,2 фоизга, санкцияларнинг дастлабки беш ойида экспорт эса 47 фоизга қисқарди, шундан сўнг, улар санкцияларгача бўлган даражанинг тахминан учдан икки қисмида барқарорлашди. Миллатлар Лигаси Италиядан импорт қилишни тақиқлаш гўшт, мева ва сариёғ каби озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, жун, тўқимачилик ва чарм маҳсулотлари каби хом ашё ва саноат маҳсулотларининг жаҳон нархларини оширди. Эътиборли жиҳати шундаки, санкциялар Италиянинг Эфиопияни босиб олишига тўсқинлик қила олмади, чунки кўп жиҳатдан дунёнинг энг йирик ва учинчи йирик иқтисодиёти бўлган АҚШ ва Германия Миллатлар Лигасига аъзо бўлмаган ва санкцияларга қўшилмаган эди. Натижада, Италия кўмир ва нефт импорт қилишни давом эттирди (Рстуccиа, 2000) ва саккиз ойлик оғир қийинчиликларни бошдан кечирди.

1930 йилнинг охирида Япония иқтисодиёти дунё бўйича еттинчи ўринни эгаллади ва савдо бўйича у Италиядан ҳам очиқроқ эди. 1939 йилнинг ёзи ва 1941 йил августи оралиғида Япониянинг Хитойдаги босқинчилик урушини тўхтатишга интилаётган Ғарб кучларининг кучайиб бораётган коалицияси мавжуд савдо шериклари сонини босқичма-босқич қисқартирган санкцияларни жорий қилди (Меддисон, 2006). Иккинчи жаҳон урушининг бошланиши Британия империясини ва унинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги мустамлакалари ва ҳукмронликларини (Ҳиндистон, Австралия, Янги Зеландия ва Канада) стратегик хом ашё экспортини чеклаш ва империя доирасида улардан устувор фойдаланишга мажбур қилди.

Шундай қилиб, ўн йилликнинг охирига келиб, Япония Тинч океанининг энг йирик нейтрал иқтисодиёти АҚШдан хом ашё (айниқса нефт, темир рудаси, мис ва металлолом) импортига аввалгидан ҳам кўпроқ қарам бўлиб қолди. 1940 ва 1941 йиллардаги Япония истилоларига жавобан, Қўшма Штатлар Британия империяси ва Нидерландия билан биргаликда тўлиқ нефт эмбаргосини жорий қилгунга қадар ўзининг иқтисодий чораларини босқичма-босқич оширди. Шунингдек, улар АҚШда сақланаётган иена захираларини музлатиб қўйишди (Миллер, 2007). 1941 йил охирига келиб, Япония савдоси атиги 18 ой ичида 20-25 фоизга қисқарди. Асосий импортдан маҳрум бўлиш хавфи билан дуч келган Япония ўзининг уруш машинасини сақлаб қолиш учун зарур бўлган хом ашёни олиш учун Америка Қўшма Штатлари ва Жануби-Шарқий Осиёдаги Европа колонияларига ҳужум қилди. Италия экспортига қўйилган эмбаргодан энг кўп зарар кўрган бўлса, бу унинг валюта даромад олиш қобилиятини заифлаштирган бўлса, Японияга энг кўп хорижий активларнинг музлатилиши ва қолган ягона асосий савдо шеригидан муҳим импортга тақиқ қўйилди.

 

Глобал муҳит

 

Буюк Депрессиянинг зарбаси халқаро сиёсий барқарорликни таъминловчи ишонч ва ҳамкорликни сезиларли даражада бузди. Савдо урушлари дипломатик низоларга айланиб, сиёсий ва иқтисодий блокларни шакллантириш тенденциясини бошлади. Биринчи жаҳон урушидан кейин ташкил этилган тартибнинг қўриқчиси сифатида Миллатлар Лигаси дунё тинчлигига таҳдид солаётган давлатларга қарши санкциялар қўллаши керак эди. Санкциялар шуни кўрсатдики, Ғарб давлатлари глобал иқтисодиётда салмоқли улушини сақлаб қолишади. Аммо депрессиянинг ноқулай жиҳати ва халқаро фискал ва валюта ҳамкорлигининг йўқлиги санкциялар қўшимча кескинликни келтириб чиқарди ва охир-оқибат тинчликни сақлай олмади.

Икки жаҳон уруши ўртасидаги бу ўзгаришлар шуни кўрсатадики, глобал иқтисодий муҳит санкциялар олиши мумкин бўлган шаклни белгилайди ва уларнинг таъсирини шакллантиради. Буюк депрессия аграр таназзул, пул инқирози ва савдо-сотиқнинг қисқариши билан тавсифланади. Бу ҳодисалар жаҳон экспортининг қисқаришига, валюта блокларининг парчаланишига ва 1928 йилдан 1939 йилгача бўлган даврнинг кўп қисмида глобал нарх дефляциясига олиб келди. Бир томондан, бу экспорт тушумлари, шунингдек, олиб ташлаш харажатлари ҳам паст бўлганини англатарди. Бошқа томондан, эса у металлар, озиқ-овқат ва энергиядан фойдаланишнинг асосий даражасини сақлаб қолган ҳолда импортни арзонлаштирди. Санкциялар автаркия кучайиб бораётган, миллий иқтисодиёт ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳаётий минимал даражага тушган дунёда жорий этилди. Шундай қилиб, 1930 йилларда санкциялар аллақачон заифлашган глобал иқтисодиётга фақат ўртача зарар келтирди. Аммо улар ҳарбий кучларнинг кучайишига туртки бўлгани ҳолда халқларнинг тирикчилигига таҳдид солди.

Аксинча, бугунги кунда дунёда савдо айланмасининг ЯИМга нисбати анча юқори (расмга қаранг) ва уни АҚШ долларига асосланган юқори даражада интеграциялашган жаҳон молия тизими қўллаб-қувватламоқда. Дефляция ўрнига бутун дунё бўйлаб бозорлар кучли инфляция босимини бошдан кечирмоқда. Товарларнинг юқори нархи экспортчилар учун кутилмаган даромад келтира бошлади ва энергия импорт қилувчи мамлакатларни қайта тикланадиган энергия манбасига ўтишга ундамоқда. Шу билан бирга, молиявий бозорларнинг интеграциялашувининг кучайиши илғор иқтисодиётдан капитал оқими ривожланаётган бозор ва ривожланаётган мамлакатларда ўсиш ва инвестицияларнинг муҳим омилига айлантирмоқда. Бугунги халқаро иқтисодиёт бу ўзаро боғлиқликдан катта фойда кўради. Чунки савдода кўпроқ ишчи ишлайди ва импорт товарни арзонроқ ва кўпроқ жойдан олиб келиш имконини беради. Аммо у кўпроқ заиф томонга эга, чунки товар, молиявий амалиёт ва технология оқимидаги тугун нуқтаси таъминот занжири муаммолари ёки ҳукумат санкцияларига дучор бўлиши мумкин.

 

Харажатлар ва хавфлар

 

Ушбу ўзгаришларнинг хулосаси шундан иборатки, бугунги кунда санкциялар ҳар қачонгидан ҳам жиддий – тижорий зарар келтириши мумкин. Шунингдек, мазкур  санкциялар фонида савдони қайта йўналтириш ва уни четлаб ўтиш чораси орқали янги йўл – ожизгина иқтисодий чора шаклланиши мумкин. Аммо, замонавий санкциялар 1930 йиллардагига қараганда камроқ тўғридан-тўғри хавф туғдиради ва ҳарбий кучнинг кучайиш хавфини камайтира олади.

Шу билан бирга, бозор интеграциясининг кенгайиши санкциялардан келиб чиққан зарбалар глобал иқтисодиётга тарқалиш йўлларини кенгайтирди. Шундай қилиб, XXI асрнинг глобаллашуви йирик, юқори даражада интеграциялашган иқтисодиётларга қарши санкцияларни қўллашнинг иқтисодий харажатларини оширди.

Бундан ташқари, ушбу мамлакатларнинг ҳарбий эмас, балки иқтисодий ва технологик қарши чоралар кўриш қобилиятини сезиларли даражада оширди. Умуман олганда, санкциялар билан боғлиқ хавф ва харажатларнинг табиати ўзгарди, лекин узатиш йўллари – юқори товар нархлари ва транзакция харажатлари, катта таъминот муаммолари ва савдо йўқотишлари – бир хил бўлиб қолди ва бутун дунё бўйлаб кўпроқ одамларга таъсир кўрсата бошлади.

Жаҳон иқтисодиётининг энг юқори поғонасида турган мамлакатларга нисбатан жорий қилинган санкцияларнинг таъсири қанчалик муҳим эканлиги тезда аён бўлмоқда. Санкциялар Россия товарлари экспортини жаҳон бозоридан чиқариб юборар экан, улар нархларни кўтариб, импорт харажатларига босим ўтказмоқда ва товарларнинг соф импортчиси бўлган ривожланаётган бозор ва равнақ топаётган мамлакатларда қаттиқ давлат молиясига босим ўтказмоқда. Бу давлатлар Россияга қарши санкцияларга қўшилмагани ажабланарли эмас, чунки узоқ вақт давомида Россия экспортига нисбатан санкциялар кучайтирилса, улар тўлов баланси инқирози хавфи остида қолишади.

Бугун сиёсатчилар 1930 йиллардаги ҳолат такрорланмаслиги учун ҳамма имкониятларга эга. Иқтисодий интеграция даражаси бугунги кунда анча юқори бўлганлиги сабабли, деглобализация қўрқувини амалга ошириш учун яна кўп бузилишлар керак бўлади. Россия билан савдони тўхтатишга мажбур бўлган мамлакатлар учун муқобил таъминот манбаси ҳамда экспорт бозорини таъминлаш учун етарлича бой иқтисодиётлар мавжуд. Ривожланган иқтисод XX аср бошларига қараганда яхшироқ молиявий сиёсат воситасига ва ривожланаётган бозор ва ривожланаётган мамлакатларга қараганда кўпроқ молиявий майдонга эга.

Шу ўринда савол туғилади. Улар санкцияларнинг глобал иқтисодиётга юклаган улкан юкини қоплаш учун бу имтиёзлардан фойдаланадими? Бу охир-оқибат сиёсий қарор бўладими?!

 Ушбу санкциялар фонида кўпгина ривожланаётган бозорлар ва ўсаётган мамлакатлар жиддий қийинчиликларга дуч келишмоқда: юқори даражадаги қарзлар, қайта тикланадиган энергияга ўтишнинг юқори нархи, фоиз ставкаларининг ошиши ва глобал стагфляция(бу иқтисодий пасайиш ва иқтисодиётнинг тушкун ҳолати нархларнинг кўтарилиши – инфляция билан қўшилиб кетадиган жараён). Санкцияларни қўллайдиган "етти гуруҳ"  давлатлари ҳукуматлари ва Европа Иттифоқи ҳукумати бундай мамлакатларга иқтисодий ёрдам кўрсатиш вазифасини жиддий қабул қилиши керак.

Россияга қарши санкцияларнинг таъсирига зид келишилган чора-тадбирлар дунё аҳолисининг фаровонлиги ва жаҳон иқтисодиётининг барқарорлиги манфаатларига мос келади. Бир қатор сиёсий тузатишлар бунга ҳисса қўшиши мумкин:

Биринчидан, ривожланган мамлакатлар таъминот занжирларига босимни юмшатиш учун узоқ муддатли инфратузилма инвестицияларига эътибор қаратишлиши зарур, ривожланаётган бозор ва тараққий этаётган мамлакатлар эса даромадларни қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият бериши керак;

Иккинчидан, ўсиш босқичи мамлакатларнинг марказий банклари ривожланаётган бозорлардан капитал қочиб кетишининг олдини олиш учун пул-кредит сиёсатини ўта кескинлаштиришдан қочиши зарур;

Учинчидан, ривожланаётган мамлакатларда юзага келаётган қарз ва тўлов баланси муаммосини қарзни қайта тузиш ва халқаро захира валютаси бўлган Халқаро валюта жамғармаси томонидан уларга ажратилган махсус қарз олиш ҳуқуқи миқдорини ошириш орқали ҳал қилиш мумкин;

Тўртинчидан, оғир иқтисодий муаммоларга дуч келган мамлакатларга инсонпарварлик ёрдами, айниқса озиқ-овқат ва дори-дармон кўринишида берилиши керак;

Бешинчидан, жаҳоннинг йирик иқтисодий блоклари озиқ-овқат ва энергияга бўлган талабни тўплаш ва ҳаддан ташқари қиммат рақобатбардош савдолардан келиб чиқадиган нархлар босимини камайтириш учун кўпроқ ҳаракат қилиши лозим.

Келгуси бир неча ой ичида бундай сиёсат амалга оширилмаса, 2022 йил ва ундан кейинги йиллардаги жаҳон иқтисодиётининг истиқболи ҳақидаги жиддий хавотир ўзини оқлай бошлайди.

Хулоса ўрнида қайд этиш жоизки, санкцияларнинг глобал иқтисодий барқарорликка таъсири ҳақидаги ғоясини “иқтисодий мажбурлаш”нинг янги ҳақиқатларига мослаштириш вақти келди.

 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан