Санкт-Петербургда 23 яшар қизни 16-қаватдан улоқтирган ўзбекистонлик йигит узоқ йилга қамалди

Санкт-Петербургда 23 яшар қизни 16-қаватдан улоқтирган ўзбекистонлик йигит узоқ йилга қамалди

Санкт-Петербургнинг Нева туман суди 23 ёшли маҳаллий қизни кўп қаватли уйнинг 16-қаватидан ташлаб юборган ўзбекистонлик Расулбек Ибрагимовга 9 йил қамоқ жазоси берди. Бу ҳақда «Fontanka.ru» хабар бермоқда.

Шунингдек, у марҳуманинг оиласига 3 миллион рубл ҳам тўлаб бериши керак бўлади.

Воқеа 2018 йил апрелида Латиш ўқчилари кўчасида рўй берган. Қиз 16-қаватдан қулагандан сўнг олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган. Ибрагимов қочишга улгурган, бироқ сентябрь ойи охирида қўлга олинган.

Тергов давомида 29 яшар Ибрагимов аввалига маъшуқасини рашк туфайли калтаклагани, у ҳушини йўқотганидан кейин эса ойнадан улоқтиргани аниқланган. Йигитнинг ўзи айбини тан олмаган ва қизга қўлини ҳам теккизмагани, у ўзи жонига қасд қилгани даъво қилган.

5316