Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Санкт-Петербургда бир гуруҳ ёш йигитлар Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилди
14.11.2019 19:24,  
486

Петербургда уч ёш йигитдан иборат гуруҳ экстремистик асосда Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилганликда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда пайшанба куни Тергов қўмитасининг Петербург бўйича бош тергов бошқармаси журналистларга хабар қилди.

“Жиноятда гумонланиб қўлга олинганлар 2000, 2001 ва 2003 йилларда Ленинград вилоятида туғилган. Терговда мавжуд тахминга кўра гумонланувчилар 2019 йил 11 ноябр куни кечқурун Красногвардейский тумани Ковалево пости темирйўл бекатида экстремистик асосда ўзбекистонлик 38 ёшли фуқарога ҳужум қилиб, унинг юзига металл идишдаги кўздан ёш оқизувчи газни сепишган. Кейин уни қаттиқ калтаклаб, баданига камида 5 марта пичоқ билан зарба беришган, шунингдек, боши ва танасига оёқ билан тепиб, соғлиқ учун хавфли жароҳат етказишган”, дейилади тергов бошқармаси хабарида.

Ҳозирда ҳибсга олинганларни судгача қамоқда ушлаб туриш ва айблов эълон қилиш масаласи кўриб чиқиляпти. Бундан ташқари, ушбу гумонланувчилар шунга ўхшаш бошқа жинояларни содир этгани ҳақидаги маълумотлар ҳам текшириляпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан