Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Санкт-Петербургда Марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари қизамиққа қарши эмланмоқда
21.12.2019 21:01,  
110

Ленинград вилоятида меҳнат муҳожирлари қизамиққа қарши эмланмоқда деб хабар беради РИА Новости.

2019 йилнинг декабр ойида “Ягона тиббий марказ” компанияси вилоят маъмурияти билан келишилган ҳолда меҳнат муҳожирларини эмлашни бошлади. 2019–2020 йилларда жами 10 мингта эмлашлар ўтказилади дея хабар беради Ленинград вилояти губернатори ва ҳукуматининг матбуот хизмати.

“Биз эпидемиологик вазиятни доимий равишда кузатиб борамиз. Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятида инфексия юқтириш хавфи юқори бўлганлиги сабабли, эмлаш жараёнларида иштирок этишни ўз бурчимиз деб биламиз”, - деди марказнинг бош шифокори Дмитрий Широкий.

2019 йилда Ленинград вилояти лабораторияларида 103 маротаба қизамиқ аниқланган. Касалланганларнинг 5 нафари украиналик. Ўзбекистон, Қозоғистон ҳамда Қирғизистоннинг ҳар биридан 6 нафардан фуқарода қизамиқ аниқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан